Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Оилалардаги низолар ўрганилди

4 Феврал 2026, 19:52

27

ИИВ академиясида таълим олаётган магистратура тингловчилари Бектемир туманидаги Оила ва хотин-қизлар маскани фаолияти билан танишди.

Шу куни “Роҳат” ва “Мажнунтол” маҳаллаларида оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қуватлаш, оила-турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Бундан ташқари, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар вакиллари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, уларни қийнаётган муаммолар, низоларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди. Аёлларга оилавий қадриятларни асраб-авайлаш, фарзандлар тарбияси ва келажагига масъулиятли бўлиш, ажримларнинг олдини олиш юзасидан тавсиялар берилди.

Суҳбат якунида оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар муаммоларини бартараф этиш, уларга ҳуқуқий, психологик ва тиббий маслаҳатлар бериш, оилаларни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech