Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Оила қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари

30 Май 2024, 10:05

684

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган республика илмий-амалий конференцияси айни мавзуга бағишланди.

Унда суд-ҳуқуқ тизими вакиллари, эксперт ва мутахассислар, юртимизнинг етакчи олий таълим муассасалари олимлари, академия профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар ҳамда курсантлар иштирок этди. 

Ўқув даргоҳи бошлиғининг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор Бахтиёр Ражабов сўз олиб, мамлакатимизда оила институтининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталди.

Илмий-амалий анжуманда долзарб мавзу қизғин муҳокама қилинди. Соҳа мутахассисларининг “Оилавий муносабатларда эр-хотин масъулиятини ҳуқуқий таъминлаш масалалари”, “Никоҳ тузиш тартиби: миллий ва хорижий тажриба”, “Оила судялари” оилавий низолар сонини камайтиришга хизмат қилувчи кафолатдир”, “Оилавий муносабатларда фарзандлар таълим олиш ҳуқуқининг кафолатланиши”, “Оилалар барқарорлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари”, “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида оилавий муносабатларига доир юридик фактларни қайд этиш масалалари”, “Айрим тоифадаги оилаларга ер участкаларининг ажратилиши – бугунги кун талаби” мавзуларидаги маърузаси тингланди.

Муҳокама марказидаги масалалар, билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида оила институтини ривожлантиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech