Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Огоҳлик – давр талаби

07 Июнь 2025, 07:06

38

Экстремизм, радикализм, терроризм, одам савдоси хавфи ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммолари саналади. Бундай хатарлар ҳар биримиздан, аввало, огоҳ бўлишни талаб қилади.

ИИВ академиясида соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирокида ўтказилган давра суҳбати айни шу масалага бағишланди.

Тадбирда ИИВ Тезкор қидирув департаменти бошлиғи ўринбосари, Терроризмга қарши курашиш хизмати бошлиғи Миржамол Миралимов сўз олиб, замонавий хавф-хатарларнинг минтақавий барқарорликка таъсири хусусида тўхталиб ўтди.

Ҳозирги муракаб шароитда ахборот хуружлари авж олаётгани, интернет макони турли ғоя ва мафкуралар учун тарғибот майдонига айлангани, аҳоли, айниқса ёшларнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз курашиш долзарб вазифа эканлиги таъкидланди.

Давра суҳбатида терроризм ва экстремизмни озиқлантирувчи омиллар, бузғунчи кучлар томонидан қўлланилаётган замонавий усуллар, уларга қарши курашиш йўллари, радикал ғоялар тарқалишининг олдини олишда тарғибот тадбирларининг аҳамияти ҳақида мулоҳазалар билдирилди.

Сўзга чиққанлар мазкур фаолиятга доир муҳим вазифа ва чора-тадбирларга тўхталиб, таълим муассасасини тамомлаётган ёш кадрларга амалий тавсиялар бердилар. 

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech