Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Очиқ мулоқот

14 Октябрь 2021, 05:10

3068

Фирибгарлик – жамиятда кўп учрайдиган иллат. Сўнгги пайтларда алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш орқали ўзгалар мулкини қўлга киритиш айрим ғараз ниятли кишилар учун даромад манбаи бўлиб қолди.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди мажлисида иштирок етган Aкадемия курсантлари Жиноят кодексининг 168-моддасини амалиётда қўллаш юзасидан кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Суд мажлисида айбланувчининг содир етган қилмишига тегишли ҳуқуқий баҳо берилгач, курсантлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил етилди. Унда жиноят ишларини тергов қилиш, айблов хулосаси билан судга юборилган жиноят ишларини муҳокама қилиш, Жиноят кодекси нормаларини амалиётда тўғри қўллаш борасида фикр алмашилди.

 

ИИВ Aкадемияси Aхборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech