ИИВ академиясида ташкил қилинган галдаги тадбир пойтахтнинг Сергели туманидаги 322-сон ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун кенг имконият яратди.
Тадбир давомида улар ўқув даргоҳининг фаолияти, мақсади, вазифалари ва улкан имкониятлари билан яқиндан танишдилар. Бундан ташқари, таълим шакллари, ихтисослик йўналишлари, курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнига татбиқ қилинган замонавий механизмлар ҳақида маълумот берилди.
Айниқса ахборот-ресурс маркази, машғулот хоналари, саф майдони, спорт комплекси ҳамда маънавият ва маърифат масканининг диққатга сазовор жойлари ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Академия фаолиятига бағишланган видеоролик келгусида ушбу даргоҳда ўқишни мақсад қилган ёшлар учун муҳим аҳамият касб этди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати