Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

13 Март 2026, 19:14

76

ИИВ академиясида вазирликнинг Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги лицейлари ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Тадбир давомида ўқувчилар маскан фаолияти билан яқиндан танишиб, таълим жараёнлари, мутахассислик йўналишлари, курсантлар учун яратилган шароитлар ҳақида бой таассуротга эга бўлишди. Уларнинг касбий қизиқиши, ватанпарварлик фазилатларини ошириш мақсадида “Ҳаёт академияси” фильми намойиш қилинди.

* * *

Пойтахтимиздаги Фан ва технологиялар университетида ёшларни гиёҳвандлик иллатидан огоҳ этишга қаратилган тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда ИИВ академияси вакиллари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, сақлаш ҳамда сотиш билан шуғулланишнинг оқибатлари тушунтирилди. Бугунги кунда интернет тармоғи орқали ёшларни бундай иллатларга жалб қилиш кўпайиб бораётгани айтилиб, талабалар огоҳликка чорланди.

* * *

Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети томонидан ёш тадқиқотчилар ва курсантлар иштирокида учрашув ташкил қилинди.

Курсантларни илмий фаолиятга жалб қилиш, уларнинг қизиқиш ва салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган тадбирда ўқув муассасасида тадқиқотчилар учун яратилган шароитлар, кафедралар қошидаги илмий тўгараклар, ёш олимлар эришаётган ютуқлар ҳақида маълумот берилди. Келгусида устоз-шогирдлик анъаналари асосида илмий изланиш олиб боришга қизиқувчи курсантлар билан ишлашга келишиб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech