Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Наркожиноятларнинг олдини олишга бағишланди

7 Сентябр 2026, 19:28

141

ИИВ академиясида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга қарши курашишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тезкор-қидирув департаменти билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда масъул ходимлар, ихтисослик кафедраларидан профессор-ўқитувчилар, кундузги таълим курсантлари ва бошқалар қатнашди.

Давра суҳбатида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Бугунги кунда ушбу иллатлар билан боғлиқ янги хатарларнинг пайдо бўлаётганини инобатга олиб, тезкор қидирув ва профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Соҳа вакиллари наркожиноятларга қарши курашишда эришилаётган натижаларга тўхталиб, интернетдаги наркодўконларни аниқлаш, улар фаолиятига чек қўйиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан ишлаш ва бошқа йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида курсантларга амалий кўникмаларини улашдилар.

Тадбир давомида наркожиноятлар учун белгиланган жавобгарлик масалалари, амалдаги қонунчиликка киритилган янгиликлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берилиб, ёшларнинг ҳуқуқий билими мустаҳкамланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech