Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Музейлар – мозийдан сўзлайди

2 Апрел 2026, 20:50

42

Ёшлар куни муносабати билан ИИВ академияси курсантлари пойтахтимиздаги диққатга сазовор қадамжоларга саёҳат қилишди.

Тарихий меросни асраш, миллий ўзлигимизни англаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбир Қатағон қурбонлари хотираси музейидан бошланди.

Етти бўлимдан иборат маскан курсантларни тарихий ҳақиқатни англаш ва ундан сабоқ чиқаришга ундагани билан муҳим аҳамият касб этди. Музейдан ўрин олган экспонатлар билан танишиш асносида ёшлар мустабид тузум даврида ноҳақ қатанғонга учраган минг-минглаб юртдошларимизнинг ҳаёти, фаолияти, аччиқ қисмати ҳақидаги тарихий маълумотларни ўқиб-ўрганиш имкониятига эга бўлдилар.

Саёҳат давомида мутахассислар томонидан қатағон қурбонларининг номини тиклаш, фаолиятини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Шу куни бир гуруҳ курсантлар Ички ишлар органлари тарихи музейини ҳам томоша қилишди. Тўрт мингдан зиёд экспонатни ўз бағрига сингдирган музейда соҳанинг шонли ўтмиши ва бугуни ёрқин акс эттирилган. Курсантлар бу ердаги ҳар бир бурчакни, ноёб осори-атиқаларни синчиклаб кўздан кечириб, ички ишлар органларининг кўп йиллик шарафли йўли ҳақида бой таассурот эга бўлдилар. Муҳими, улар қалбида Ватанга муҳаббат, касбга садоқат, аждодларга эҳтиром туйғулари жўш урди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech