Пойтахтимиздаги Алоқа тарихи музейида турли даврларга оид 7 мингдан зиёд экспонат бор. Уларни томоша қилганингиз сари, ихтиролар оламига саёҳат қилгандай бўласиз.
ИИВ академиясининг Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети курсантлари ушбу масканга экскурсия қилишди.
Танишув давомида ёшларга музейда сақланаётган ашёлар, уларнинг тарихий аҳамияти, мамлакатимизда коммуникация соҳасининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари ҳақида маълумот берилди.
– Бу ерга келишдан аввал бунчалик мароқли таассурот оламан деб ўйламагандим. Музейдаги экспонатлар чиндан ҳам диққатга сазовор. Замонавий технологиялар асрида уларни томоша қилиш ҳар қандан кишига завқ бағишлайди, – дейди тожикистонлик курсант Муҳаммадамин Ҳикматуллозода.
Экскурсия инсон тафаккурининг маҳсули сифатида яралган ихтироларнинг жамият тараққиётига нечоғлиқ хизмат қилаётгани ҳақида кенг тасаввур қилиш имконини берди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати