Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Стратегик ва тактик бошқарув: тингловчилар амалиётда

6 Ноябр 2026, 18:34

60

ИИВ академиясида таълим олаётган магистратура тингловчилари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш ўқув модули якуни бўйича амалиёт ўташмоқда.

Амалиёт жараёнлари ИИВ Ситуацион-таҳлил маркази, Тошкент шаҳар ИИББ Ягона тезкор бошқарув маркази, Рақамлаштириш бошқармаси, шунингдек Тошкент вилоятидаги Туризмда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси, Бўстонлиқ туман ИИБ ҳамда жойлардаги маҳаллалар ва бошқа тузилмаларда ташкил этилмоқда.

Тингловчилар амалиётга жорий қилинган иш услублари ва илғор тажрибалар билан яқиндан танишиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш, криминоген вазиятни таҳлил қилиш, жиноятчилик омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, аҳоли билан манзилли ишлаш, мурожаатларга тезкор муносабат билдириш, рақамли ёндашувлар асосида тизим самарадорлигини ошириш, тўғри ва тезкор бошқарув қарорлари қабул қилиш кўникмаларига эга бўлмоқдалар.

Мазкур тизим тингловчиларнинг назарий билимини амалий кўникмалар ёрдамида мустаҳкамлаш, уларда раҳбарликка хос зарур касбий компетенцияларни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech