Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Раҳбар ва ёшлар учрашуви

5 Ноябр 2026, 22:21

91

Ёшлар куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи ёш ходимларнинг фикр ва таклифларини тинглади.

Учрашувда таълим муассасаси раҳбарияти, ёшлар масалалари бўйича масъуллар, магистратуранинг “илмий-тадқиқот фаолияти” мутахассислик йўналиши тингловчилари қатнашди.

Мулоқот аввалида мамлакатимизда кечаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг ўрни, келажак авлод вакиллари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, ички ишлар органлари тизимида ёшлар сиёсати масаласида белгилаб олинган устувор йўналишлар ҳақида сўз борди.

Кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ёшларга оид давлат сиёсати барча соҳаларда янги босқичга олиб чиқилгани, етук салоҳиятли, фидойи, ташаббускор ёшлар давлат ва жамият ҳаётининг фаол иштирокчисига айланиб бораётгани таъкидланди.

Академия бошлиғи давлатимиз раҳбари қарори билан таълим тизими янгича ёндашувлар асосида ташкил этилаётганини қайд этиб, педагогик фаолият билан шуғулланишни мақсад қилган тингловчиларга долзарб талабларни етказди. Бугунги кун ўқитувчиси педогогик маҳоратини ўстириб бориши, хорижий тиллар, рақамли ва сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланишни пухта ўзлаштириши, юқори шахсий фазилатларга эга бўлиши зарурлигини айтиб ўтди.

Мулоқот давомида тингловчиларнинг таклифлари, таълим ва амалиёт жараёнлари ҳақидаги мулоҳазалари тингланди. Масъулларга ёш кадрлар амалиётда дуч келаётган муаммоларни ўрганиб бориш, ўқув жараёнларини такомиллаштиришда уларнинг фикрларини инобатга олиш, салоҳиятли ёшларни илмий-педагогик фаолиятга кенг жалб этиш, истиқболли кадрлар захирасини бойитиб бориш борасида топшириқ берди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган тадбир якунида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш,  илгари сурган таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech