Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Тарихни англаш – ўзликни англаш

5 Ноябр 2026, 21:47

105

Тарихий хотирани асраш, аждодлар меросини қадрлаш ва ўтмиш сабоқларидан хулоса чиқариш ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.

ИИВ академияси курсантлари учун пойтахтимиздаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейига экскурсия ташкил этилди.

Ташриф давомида курсантлар мустабид тузум даврида халқимиз бошидан кечирган оғир синовлар, сиёсий қатағонларнинг аянчли оқибатлари, миллат озодлиги ва тараққиёти йўлида курашган аждодларимизнинг ҳаёти ҳамда фаолиятига оид тарихий материаллар билан танишдилар.

Музей экспозицияларида намойиш этилган ҳужжатлар, фотосуратлар ва ноёб экспонатлар орқали юртимиз тарихининг мураккаб саҳифалари, қатағон қурбонларининг фожиали тақдири ҳамда миллат равнақи йўлида фидойилик кўрсатган зиёлиларимизнинг жасорати ҳақида кенг тасаввурга эга бўлдилар.

Мазкур маърифий саёҳат ёшларнинг миллий ўзликни англаш, истиқлол ва эркинликнинг қадрига етиш, Ватанга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш жиҳатидан аҳамиятли бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech