Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ҳуқуқий маданият – коррупция кушандаси

6 Ноябр 2026, 17:10

84

Ёшларда коррупцияга қарши муносабатни шакллантиришда таъсирчан мулоқотлар, айниқса ҳуқуқий тарғибот тадбирлари муҳим аҳамият касб этади.

Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари томонидан Урганч давлат университети ва Урганч давлат педагогика институтида ўтказилган учрашувлар ана шу мақсадга қаратилди.

Тарғибот тадбирларида академия профессори Шариф Қобилов сўзга чиқиб, коррупциянинг пайдо бўлиш ва ривожланиш омиллари, ушбу иллатга барҳам беришда маънавий тарбиянинг ўрни, ёшларда соғлом дунёқараш ва ҳалоллик иммунитетини шакллантириш йўллари, бу жараёнда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳаморлигининг аҳамияти, ахборот маконида ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатаётган таҳдидлар ва уларни бартараф этиш масалалари хусусида атрофлича тушунча берди.

Учрашувлар чоғида “Ҳалоллик вакцинаси” китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Талабаларга қўлланманинг мазмун-моҳияти ва асосий ғоялари ҳақида маълумот берилиб, коррупциянинг аянчли ҳуқуқий оқибатлари, мамлакат ва жамият тараққиётига салбий таъсири, ушбу иллатга қарши курашишда барча фуқароларнинг масъулияти ва асосий вазифалари айтиб ўтилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech