Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ёшлар жиноятчилигининг асл омиллари муҳокама қилинди

6 Ноябр 2026, 21:55

140

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида пойтахтимиздаги Геология фанлари университетида йиғилиш ўтказилди.

Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи Рустам Хатамов, университет ректори маслаҳатчиси Равшан Толипов, Мирзо Улуғбек туман ИИОФМБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Исмоилбеков, “Янги камолот” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ҳамда талабалар иштирокида ўтган йиғилиш ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга бағишланди.

Йиғилишда республикамиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни шакллантириш, криминоген омилларни аниқлаш ва бартараф этиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Амалиётга янги тизимнинг жорий қилингани натижасида жиноятлар салмоғи камайиб, криминоген вазиятни барқарорлаштиришда ижобий кўрсаткичларга эришилаётгани таъкидланди.

Академия бошлиғи ёшлар томонидан содир қилинаётган ҳуқуқбузарликларга алоҳида тўхталди. Таҳлилларга кўра, ёшлар ўртасида безорилик, гиёҳвандлик, тан жароҳати етказиш, фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар кўп қайд этилаётгани, уларнинг олдини олиш учун профилактик ишларни янада кучайтириш, ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, оилаларда ижтимоий-маиший муҳитни соғломлаштириш, айниқса уюшмаган ёшлар билан манзилли ишлаш зарурлиги айтиб ўтилди.

Йиғилишда маҳаллаларда содир этилган оғир турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш омиллари ҳам муҳокама қилинди. Бундай ҳолатлар қайта содир этилишининг олдини олиш борасида ички ишлар органи масъуллари ва маҳалла фаолларига амалий тавсиялар берилди.

Муҳокама якунида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликка барҳам бариш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш, ёшлар назоратсизлигининг олдини олишга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech