Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Музейга саёҳат

14 Май 2026, 19:00

52

Ёшлар куни муносабати билан ИИВ академияси курсантлари учун пойтахтимиздаги Алоқа тарихи музейига саёҳат ташкил қилинди.

Ташриф давомида курсантлар мамлакатимизда алоқа соҳасининг шаклланиш босқичлари, турли даврларда қўлланилган алоқа воситалари, почта, телефон, радио ва замонавий ахборот технологиялари тараққиётига оид экспозициялар билан танишди.

Маскандаги тарихий манбалар ва кўргазмали материаллар ёшларда соҳа тараққиётига бўлган қизиқишни ошириш ҳамда замонавий технологиялар ҳаётимизда тутган ўрнини янада чуқурроқ англашга хизмат қилди.

Бундай тадбирлар ёшларнинг турли соҳаларга оид билимларини бойитиш, маънавий салоҳиятини юксалтириш ва уларда Ватанга дахлдорлик ҳиссини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech