Ўзбекистон тарихи давлат музейида 250 мингга яқин тарихий, санъат ва маданият ёдгорликларидан иборат осори-атиқалар сақланади. Экспонатларнинг 60 мингдан ортиғини археология, 80 мингдан зиёди нумизматика ва 16 мингдан ортиғини этнографик ёдгорликлар ташкил этади.
Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси асосида ҳафтанинг жума куни Ички ишлар вазирлиги академиясида “Ватанпарварлик куни” этиб белгиланган.
Таълим муассасаси курсантлари юртимизнинг бой тарихи билан яқиндан танишиш мақсадида ушбу масканга саёҳат қилдилар. Тарихий буюмлар, нодир санъат асарлари, қадимий археологик ашёлардан иборат улкан коллекция ёшларни буюк ўтимишимиз, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида камол топтириш, уларнинг она Ватанимизга дахлдорлик ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилди.
Музей фондидан жой олган илмий асарлар, оммабоп нашр ва китоблар курсантларнинг билим салоҳиятини мустаҳкамлади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати