Ўтган ҳафта мобайнида пойтахтимиздаги “Универсал” саройи спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди.
Мусобақанинг аёллар кураши баҳслари ҳам қизиқарли ўтди. Унда юртимизнинг турли ҳудуларидан келган спортчилар ғолиблик учун куч синашдилар.
Мамлакат чемпионатининг 62 килограммгача бўлган иштирокчилари ўртасида Ички ишлар вазирлиги академияси курсанти Муяссар Кушмуратова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, якунда олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон чемпиони бўлган умидли спортчимиз энди келгусидаги нуфузли мусобақаларга тайёргарлик кўради.
ИИВ академияси Ахборот хизмати