ИИВ Ташкилий департементи бошлиғи академия магистратураси тингловчилари билан мулоқот қилди.
Ички ишлар органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, бошқарув ва назорат механизмларини такомиллаштириш давра суҳбатининг асосий мавзуси бўлди.
Департамент раҳбари, подполковник Жасур Юсупов сўз олиб, ижрочилик масаласига эътибор қаратди. Ҳудудларда ўтказилаётган комплекс текширувлар давомида аниқланган камчиликларни айтиб ўтиб, уларнинг келиб чиқиш омилларини таҳлил қилди.
Ҳозирги шароитда юксак масъулият билан ишлаш, фаолиятни таҳлилий-танқидий баҳолаб бориш, истиқболли стратегик қарорлар қабул қилиш тизим самарадорлигининг асосий мезони эканлигини қайд этиб, тингловчиларга бошқарувнинг замонавий тамойиллари юзасидан тавсиялар берди.
Мулоқотда магистратурадаги таълим жараёнлари ҳақида ҳам фикр алмашилди. Раҳбар кадрларни тайёрлаш тизимини замон талаблари даражасида такомиллаштириб бориш, амалиётдаги долзарб муаммоларнинг илмий-амалий ечимларини ишлаб чиқиш, битирувчиларнинг келгуси фаолиятини мониторинг қилиб бориш, истиқболли кадрлар захирасини яратиш борасида таклифлар билдирилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати