Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илғор тажрибалар ўрганилди

29 Декабрь 2025, 07:12

61

ИИВ академияси магистратураси тингловчилари ва профессор-ўқитувчилари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлди.

Хориж сафари полиция тузилмаларининг илғор тажрибаларини ўрганиш ва самарали тизимларни амалиётга татбиқ қилиш мақсадида ташкил этилди.

Қисқа муддатли сафар давомида Истанбул полиция бошқармасининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, киберхавфсизликни таъминлаш ва бошқа йўналишдаги фаолияти яқиндан ўрганилди. Маҳаллий мутахассислар томонидан амалиётда қўлланилаётган ёндашувлар, замонавий технологиялар, уларнинг имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Ҳудудларнинг криминоген вазиятини назорат қилиш, кибермакондаги таҳдид ва хатарларни мониторинг қилиш, рақамли далиллар билан ишлаш, полиция куч ва воситаларини бошқариш, ходимларнинг кундалик хизмат фаолиятини назорат қилиш борасида йўлга қўйилган тизимлар вакилларимизда катта қизиқиш уйғотди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг амалий ифодаси сифатида ташкил қилинган хизмат сафари ўзаро тажриба алмашинувини мустаҳкамлаш ва келгусида изчил давом эттиришда муҳим аҳамият касб этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech