Ички ишлар вазирлиги академиясида “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослик йўналиши бўйича таълим олаётган курсантлар учун давра суҳбати ташкил қилинди.
“Мулоқот” клуби доирасида ўтказилган тадбир “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишига қарши курашиш” мавзуига бағишланди.
Давра суҳбатида ИИВ Тезкор-қидирув департаменти вакили сўз олиб, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг жамият учун хавфли хусусиятлари, уларни истеъмол қилишнинг аянчли оқибатлари, ёшларни ушбу иллатлардан асраш борасида олиб борилаётган кенг қамровли профилактик ишлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жавобгарлик масалалари, шунингдек, бу турдаги жиноятларни фош этиш усулларини амалий мисоллар орқали тушунтириб ўтди.
Мулоқот давомида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати