Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Муҳокамалар жараёнида муҳим таклифлар билдирилди

22 Сентябрь 2025, 04:09

32

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида манфаатдор идора ва ташкилотлар вакиллари, эксперт ва мутахассислар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ҳамда бошқа бир қатор қонунлар муҳокама қилинди.

Сўзга чиққанлар қонунчиликдаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва долзарб аҳамиятига тўхталиб, амалиётга татбиқ қилинаётган янгиликлар айрим соҳалардаги ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдиришга, уларнинг фаолият самарадорлигини оширишга, жамиятда аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди.

Йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар билан бирга, ечимини кутаётган айрим муаммолар ҳам айтиб ўтилди. Соҳа мухатассислари қаторида, ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари ва магистратура тингловчилари сўзга чиқиб, ҳуқуқий нормалар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама якунида қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech