Президентимиз томонидан илгари сурилган “Долзарб 90 кунлик” лойиҳаси доирасида пойтахтимиздаги 288-сон умумтаълим мактабида миллий қадриятлар сайли ташкил қилинди.
Тадбир давомида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар қалбида она юртимизга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш, халқимизнинг бой маънавий меросини тарғиб қилишга қаратилган турли тадбирлар уюштирилди.
Айниқса Ички ишлар вазирлиги академияси курсантларнинг кўргазмали чиқишлари ёш авлодни чинакам ватанпарвар бўлишга, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва фаровонликни асраб-авайлашга даъват қилди, десак муболаға бўлмайди.
Кўтаринки руҳда ўтган тадбир она Ватанимизни мадҳ этувчи қўшиқ ва шеърлар, саҳна кўринишлари, оркестр жамоаси томонидан ижро қилинган куйлар билан давом этди. Иқтидорли ўқувчилар ўз қўллари билан яратган ижод намуналарини намойиш қилдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати