Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари томонидан концерт дастури намойиш қилинди.
Тадбирда халқ оғзаки ижоди, фольклор намуналари, бахшичилик санъати, миллий куй-қўшиқлар ва рақслар ўзига хос ижро этилди. Айниқса, соялар рақси орқали яратилган бадиий композиция курсантларда катта таассурот қолдирди.
Талабалар ижросидаги ҳар бир саҳна кўринишида халқимизнинг бой маънавий мероси, миллий санъатимизга хос нафосат уфуриб турди. Фольклор чиқишларида қадим анъаналар нафаси сезилган бўлса, бахшичилик намуналарида сўз қудрати, куй ва маъно уйғунлиги намоён этилди. Миллий рақслар эса тадбирга ўзгача кайфият бағишладибайрамона кайфият бағишлади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати