21-22 январь кунлари ИИВ академиясида террорчилик мақсадларида янги технологиялардан фойдаланишга қарши курашишга қаратилган миллий семинар ўтказилди.
БМТ Аксилтеррор бошқармаси (UNOCT) томонидан ташкил қилинган тадбирда халқаро экспертлар, манфаатдор идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Миллий семинарда терроризм хавфининг олдини олиш, ҳуқуқни муҳофза қилувчи органларнинг террорчилик мақсадларида қўлланилаётган янги технологиялардан хабардорлигини ошириш, мазкур йўналишда халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини ривожлантириш, миллий ёндашувларни ишлаб чиқиш, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида фикр алмашилди.
Хорижий ва маҳаллий мутахассилар томонидан долзарб таклиф ва тавсиялар билдирилган билдирилган табир якунида иштирокчиларга сертификат топширилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати