Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Миллий рамзимизга бағишланди

18 Ноябрь 2025, 01:11

61

Ўзбекистон байроғи барчамизни, айниқса ёш авлодни она Ватанимизни севиб-ардоқлашга ундовчи миллий ғурур ва ифтихор рамзидир.

ИИВ академиясида курсант ва ўқувчи ёшлар иштирокида “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида ўтказилган викторина давлат байроғимиз қабул қилинган шонли санага бағишланди.

“Савол-жавоб”, “Сардорлар беллашуви” ва “Саҳна кўриниши” шартлари бўйича ўтказилган беллашувда тўрт жамоа қатнашди. Ҳакамлар ҳайъати вакиллари жамоаларнинг чиқиши, билим ва интеллектуал салоҳиятини муносиб баҳолаб борди.

Қизиқарли тарзда ўтган викторинада иқтидорли курсантлардан таркиб топган “Жасорат” жамоаси энг кўп балл тўплаб, ғолибликни қўлга киритди. Тадбир якунида Ўзбекистон тарихи кафедраси бошлиғи, профессор Шавкатбек Мамадалиев сўз олиб, юртга садоқат, дахлдорлик, ҳамжиҳатлик каби эзгу тушунчалар ҳар бир инсоннинг давлат рамзларига бўлган меҳр-муҳаббатида акс этишини таъкидлаб, ёшларни Янги Ўзбекистонинг тараққиёти сари бирлашишга даъват этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech