Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Миллатни уйғотган аллома

20 Март 2025, 10:03

245

ИИВ академиясида маърифатпарвар аллома Маҳмудхўжа Беҳбудийга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган маърифий кечада адабиётшунослар, тарихчи олимлар, профессор-ўқитувчилар ва курсантлар қатнашди.

Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси бошлиғи Анвар Курганов жадид боболаримизнинг ибратга тўла ҳаёти ва бой маънавий мероси ҳақида сўз юритди.

Адабий-маърифий тадбирда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг миллат маърифати ва тараққиёти йўлидаги хизматлари, ижтимоий-сиёсий фаолияти, туркистонлик зиёлилар илгари сурган ғоялар, жадид адабиётининг аҳамияти ва бугунги авлодларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ўрни ҳақида кўплаб фикр-мулоҳазалар айтилди. Маърифатпарвар боболаримиз бутун умрини миллат, халқ, юрт равнақига бағишлаб, улкан маънавий жасорат кўрсатгани таъкидланди.

Шу куни истеъдодли курсантлар томонидан “Падаркуш” драмасидан саҳна кўриниши намойиш этилди. Холида Холпўлатова ва Сардорбек Шокиржонов Беҳбудийни хотирлаб ёзилган шеълардан ўқиб бердилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech