“Инсон қадри учун” деган тамойилнинг амалий ифодаси кексаларни қадрлаш, эҳтиёжманд оилаларга меҳр-саховат кўрсатиш каби хайрли амалларда намоён бўлмоқда.
Янги йил байрами муносабати билан ИИВ академиясида кўп йиллар хизмат қилган фахрийлар, эрта вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда эътиборга муҳтож юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди.
Таълим муассасаси вакиллари улар истиқомат қилаётган хонадонларга бориб, дилдан суҳбар қурди. Тизим фидойиларининг ибратга тўла ҳаёти, эл-юрт осойишталигини сақлаш, ёш авлодга муносиб таълим-тарбия бериш, устоз-шогирдлик анъаналарини равнақ топтириш йўлида қилган самарали меҳнатлари эътироф этилди.
Хонадон соҳиблари кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлиб, юрт ободлиги, халқимиз фаровонлиги, инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларга шукрона айтдилар.
Шу куни кўплаб юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари топширилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати