Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Матонат мактаби билан танишув

12 Март 2026, 22:42

58

Ёшлар куни муносабати билан ИИВ академиясида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида ўтган тадбир ёшларни касбга қизиқтириш, юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил қилинди.

Тадбир давомида меҳмонлар академия ҳаёти ва масканда яратилган замонавий шароитлар билан танишишди. Уларга ўқув жараёнлари, назарий ва амалий машғулотларнинг ўзига хос жиҳатлари, курсантларнинг касбий ва жанговар-жисмоний кўникмаларни шакллантириш борасида олиб борилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Ўқувчилар академияда сўнгги йилларда амалга оширилган янгиланишларга оид видеороликни томоша қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech