Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги академиясида “Илмий лойиҳаларни грант асосида молиялаштиришнинг янги механизми” мавзусида мастер-класс машғулоти ўтказилди.
Қайд этилганидек, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, инновацияларни амалиётга жорий этиш, илмий-инновацион фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мастер-класс машғулотини ўтказишдан мақсад таълим муассасасининг ушбу йўналишдаги фаолиятини юксалтириш, давлат гранти асосида амалга ошириладиган илмий лойиҳаларни шакллантириш, инновация соҳасидаги илғор тажрибалар амалиётга татбиқ этишдан иборат.
Ихтисослашган ва умумтаълим кафедралари профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ва тадқиқотчилар иштирок этган машғулотда илмий лойиҳаларни грант асосида молиялаштиришга оид янги механизмнинг афзалликлари, истиқболда кўзланган натижалар, мамлакатимизнинг инновацион салоҳиятини янада юксалтириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати