Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Масофавий таълим: номзодлар имтиҳон топширмоқда

19 Август 2026, 21:34

168

Шу кунларда Ички ишлар вазирлиги академиясининг масофавий таълим шаклига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Айтиш жоизки, таълим маскаига ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот тузилмаларидан 1700 нафар номзод ўқиш истагини билдириб ҳужжат топширган.

Кириш имтиҳонлари Вазирлар Маҳкамасининг тегиши қарори асосида икки босқичда ташкил этилмоқда. Шунга кўра, тест синовидан иборат махсус касбий танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатда қатнашиш имкониятига эга бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, масофавий таълим шаклида олий маълумотга эга тингловчилар уч йил, олий маълумотга эга бўлмаганлар тингловчилар эса тўрт йил таҳсил олади. Битирувчиларга “ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фош этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича “юрист” малакаси берилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech