Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Мақсад – тизим халқчиллигини ошириш

16 Феврал 2026, 19:29

102

Ҳудудларда ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан сайёр машғулотлар ўтказилмоқда.

Тергов департаменти билан ҳамкорликда ташкил этилаётган машғулотларга ички ишлар органларининг тергов, жиноят қидирув ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматлари ходимлари жалб қилинмоқда. Бундан кўзланган мақсад соҳа ходимларининг билим ва кўникмаларини юксалтириш орқали тизимнинг фаолият самарадорлигини ошириш, фуқаролар билан ишлашда қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат.

Семинар-тренинглар давомида терговга қадар текширувни ўтказиш, ҳуқуқбузарликларни малакалаш, процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш, мурожаатлар билан ишлаш ва бошқа йўналишлар қамраб олинмоқда. Амалиётда учраётган муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ тавсиялар берилмоқда.

Бундан ташқари, Президентимизнинг маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш бўйича яхлит манзилли ишлашга қаратилган тегишли қарорлари, шунингдек Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг мазмун-моҳияти етказилиб, амалиётга татбиқ қилинаётган янги механизмлар атрофлича тушунтирилмоқда.

Айтиш жоизки, шу кунга қадар Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида машғулотлар ўтказилиб, ходимларнинг билим ва тажрибаси оширилди. Сайёр ўқишларни республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech