Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Марказга саёҳат таассуротларга бой бўлди

30 Май 2026, 12:34

47

ИИВ академияси магистратура тингловчилари учун пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказига экскурсия ташкил этилди.

Саёҳат давомида улар марказ фаолияти, экспозициялар, илмий-тадқиқот йўналишлари, рақамли технологиялар асосида яратилган кўргазмалар ҳамда халқимиз маданий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маълумки, ушбу марказда юртимизнинг исломдан аввалги ва ислом даврига оид маданий мероси замонавий тадқиқотлар, рақамли ечимлар ва интерактив намойишлар орқали тақдим этилган.

Мажмуадан ўрин олган ноёб экспонатлар, тарихий манбалар, қўлёзмалар, 3D-эффектлар ёрдамида тарихга назар ташлаш имконини берувчи “Вақт капсулалари”, шунингдек, “Цивилизациялар ва кашфиётлар деворлари” бўйлаб жойлаштирилган Иккинчи Ренессанс даври миниатюралари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Экскурсия тингловчиларнинг миллий тарихимиз ва илмий меросимиз борасидаги тасаввурларини янада кенгайтирди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech