Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Марказ имкониятлари ўрганилди

22 Май 2026, 18:27

89

ИИВ академиясида таълим олаётган магистратура тингловчилари Мирзо Улуғбек туманидаги Вазиятлар маркази фаолияти билан танишди.

Сайёр машғулотда марказнинг асосий вазифалари, замонавий имкониятлари, бу ерда йўлга қўйилган илғор тажрибалар тақдимот қилинди.

Мутахассисларнинг айтишича, марказда сунъий интеллект асосида таҳлил қилиш, муаммоларни тезкор аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Ақлли туман” платформаси мавжуд. У орқали ижтимоий ва коммунал муаммолар мониторинг қилинади, аҳоли мурожаатлари ижроси назоратга олинади, фавқулодда ҳолатларда тегишли хизматлар фаолияти тезкор бошқарилади ва мувофиқлаштирилади.

Платформа таркибидаги “Хавфсиз туман” тизими ҳуқуқбузарликларни мониторинг қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Тадбиркорлик субъектларининг рақамли харитаси сунъий интеллект таҳлили асосида солиқ тушумларини прогноз қилиш ва уларнинг йиғилувчанлигини таъминлашга қаратилган. “AI Davomat” тизими эса мактабларда сабабсиз дарс қолдириш ҳолатларини бартараф этиш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Машғулот давомида тингловчилар марказ фаолиятига бевосита гувоҳ бўлиш билан бирга, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech