Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Марказ фаолияти билан танишув

05 Январь 2024, 02:01

793

Ички ишлар вазирлиги академияси магистрлари учун пойтахтимиздаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказида амалий машғулот ташкил этилди.

Айтиш жоизки, ушбу марказ давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган эди. Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки бунга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш, оғир ижтимоий аҳволда қолган, оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш марказнинг асосий вазифалари саналади.

Тадбир давомида марказ томонидан амалга оширилаётган реабилитация ва мослаштириш тадбирлари, тазйиқ ва зўравонлик жабрланувчилари ҳамда кўмакка муҳтож хотин-қизлар билан олиб борилаётган профилактик ишлар, “ишонч телефони” хизматлари ҳақида маълумот берилди.

ИИВ академияси ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech