Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Мақсадимиз ёшлар ҳаётда муносиб ўрин топсин

26 Февраль 2025, 06:02

36

Айни кунларда ИИВ академиясининг битирувчи курс курсантлари ҳудудий ички ишлар органларида амалиёт ўташмоқда.

Иқтидорли курсантларимиз амалий билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш билан бир қаторда, ўзлари вояга етган маҳаллалар ҳамда таълим олган мактабларда тарғибот тадбирларини ҳам ўтказишмоқда.

“Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” шоири остида ўтказилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад юртимизнинг турли ҳудудлари, айниқса олис қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган ёшларнинг юртга дахлдорлик туйғусини ошириш, уларда қонунларга ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишларини тарғиб қилишдир.

Айтиш жоизки, шу кунгача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 101 маротаба тарғибот тадбири ташкил қилинди. Учрашувларга маҳалла ёшлари, идоравий академик лицей ва ўрта таълим мактаблари ўқувчилари қамраб олинди.

Ёшлар миллатимиз, эртанги кунимизнинг давомчилари экан, бу каби учрашувлар уларни замонавий касб-ҳунарларни эгаллаб, ҳаётда муносиб ўрин топишга ундаши шубҳасиз.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech