Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Маънавиятли ёшлар – юртнинг эртаси

05 Февраль 2024, 09:02

678

Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари Андижон давлат педагогика институти талабалари билан учрашдилар. 

Ҳудудий ички ишлар органлари вакиллари билан биргаликда ўтказилган тадбирда ёш авлод вакилларининг юртга садоқат ва дахдорлик ҳиссини ошириш ҳақида сўз борди.

Мулоқотда сўз олганлар ёшлар маънавиятига қаратилган таҳдидлар, уларнинг салбий оқибатлари, мафкуравий таъсирларга қарши курашиш йўллари, айни пайтда ватанпарварликни тарғиб қилувчи тадбирларнинг долзарб аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтдилар. Ёшлар қатлами билан ишлашнинг манзилли тизимлари яратилгани, ҳозирги кескин даврда келажагимиз ворисларини ёт иллат ва таҳдидлардан асраб-авайлаш, уларнинг маънавиятини юксалтириш муҳим вазифага айлангани таъкидланди.    

Худди шундай ҳуқуқий тарғибот Ички ишлар вазирлиги академик лицейида ҳам уюштирилди. Очиқ мулоқотда ўқувчиларга ҳаётий маслаҳатлар берилди. Чунончи, билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, янги технологиялардан бохабар бўлишнинг инсон келажаги учун нечоғлик муҳимлиги тушунтириб ўтилди. Айрим ўсмир-ёшлар билиб-билмай жиноятга қўл ураётгани, бундай иллатлар таъсирига тушиб қолмаслик учун вақтни беҳуда ўтказмаслик, энг аввало, китоб ўқиши зарурлиги уқтирилди.  

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech