Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси асосида кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда.
ИИВ академиясининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига “маънавият маршрути” уюштирилди.
Тадбир чоғида курсантлар “Шон-шараф” давлат музейи экспонатлари ҳамда “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг бошқа монументлари билан батафсил танишдилар. Уларга халқимизнинг шонли тарихи, айниқса Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги қаҳрамонлиги ҳақида сўзлаб берилди.
Албатта, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ташкил этилаётган бундай тадбирлар ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга, миллий ўзлигимизни англашга хизмат қилади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати