Касбий тайёргарлик ойлиги муносабати билан ИИВ Академиясида қўл жанги бўйича маҳорат машғулоти ўтказилди.
Сўнгги йилларда қўл жанги спорт тури юртимизда тобора оммалашиб бормоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 июндаги қарорида ҳам соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.
Маҳорат машғулотида Жанговар ва жисмоний кафедраси катта ўқитувчиси, тажрибали мураббий Олимжон Худойберганов қўл жанги усулларини кўрсатиб берди. Шунингдек ушбу спорт турининг тарихи, давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар, спортчиларимиз эришаётган ютуқлар, ички ишлар органи ходимлари фаолиятида қўл жангининг аҳамияти ҳақида сўзлаб берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати