Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Маҳаллаларга методик ёрдам кўрсатилмоқда

26 Февраль 2024, 10:02

818

Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ Наманган вилояти маҳаллаларини ўрганмоқда.

Ишчи гуруҳга вилоятнинг Учқўрғон, Поп, Уйчи, Янгиқўрғон, Косонсой ва бошқа туманларидаги “қизил” тоифага киритилган маҳаллалар бириктирилган.

Жойлардаги учрашувларда мазкур маҳаллаларнинг криминоген вазияти, содир этилаётган жиноятлар турлари, уларнинг сабаб ва шароитлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган ишлар аҳволи манзилли ўрганилмоқда. Ҳар бир омил масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинмоқда.

Айтиш жоизки, маҳаллаларни обод ва хавфсиз ҳудудга айтинтиришда “еттилик” тизимининг алоҳида ўрни бор. Аҳоли муаммоларини ўрганиш, ўз вақтида ҳал этиш, ёшлар билан манзилли ишлаш, уларни таълим ва касб-ҳунарга йўналтириш, оилаларда соғлом муҳитни қарор топтириш жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга хизмат қилади.

Шу боис, ўрганишлар жараёнида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган “еттилик” аъзолари фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги тизим асосида фаолиятни ташкил этиш ва жиноятчиликни жиловлаш борасида тавсиялар берилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech