Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Маҳаллалардаги аҳвол ўрганилди

26 Сентябрь 2025, 12:09

41

Бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар одамларни рози қилиш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган.

Жамиятдаги ўзгаришлар ҳар бир ҳудуд, хонадонга кириб бориши учун маҳаллалар жиноятдан холи бўлиши керак. Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорлари асосида криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда олиб борилаётган кенг қамровли ишлардан кўзланган мақсад ҳам шу.

ИИВ академияси бошлиғи бу борадаги устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Чирчиқ шаҳридаги “Иқбол” ва “Кимёгар” маҳаллаларига борди. Ҳудудларга бириктирилган масъуллар, “маҳалла еттилиги” вакиллари ва фаоллар билан мулоқот қилиб, амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Учрашувлар чоғида маҳаллалардаги криминоген вазият, содир этилган жиноятлар, уларнинг сабаб ва шароитлари, “маҳалла еттилиги” фаолиятидаги камчиликлар аниқ рақамлар мисолида муҳокама қилинди. “Жиноят ўчоқ”ларини аниқлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий профилактикани кучайтириш, аҳолининг осойишта ҳаётига хавф солаётган омилларга барҳам бериш юзасидан топшириқлар берилди.

Академия бошлиғи маҳалла ислоҳотларни амалга оширувчи энг муҳим бўғин эканини таъкидлаб, жиноятчиликни жиловлаш, ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш, халқимизнинг оғирини енгил қилишда “еттилик” тизими вакиллари ҳамжиҳатликда ишлаб, натижадорликни ошириши кераклигини таъкидлади.

“Биз ҳар бир маҳаллага катта илмий-амалий тажрибага эга профессор-ўқитувчиларни бириктирганмиз. Улар жиноятнинг асл омилларини ўрганиб, зарур тавсиялар ишлаб чиқишмоқда. Шу тизим асосида ишласак, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга эришамиз”, – деди ўқув даргоҳи раҳбари.

Маҳаллаларни ўрганиш жараёнида хонадонлар, савдо мажмуалари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, корхона ва ташкилотларни техник қўриқловга олиш, кузатув камералари ва ҳуқуқбузарликдан огоҳлантирувчи тугмалар билан таъминлашни жадаллаштириш, ҳудудларга қўшимча куч ҳамда воситаларни жалб қилиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech