Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Маҳаллабай” тизим ижобий самара бермоқда

30 Январь 2024, 07:01

734

Шу кунларда Ички ишлар вазирлиги академияси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Андижон вилоятида бўлиб турибди.

Бунда “қизил” тоифадаги маҳаллаларнинг аҳволи, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омиллар, жиноятчиликни жиловлашга қаратилган профилактик ишлар натижадорлиги атрофлича ўрганилмоқда. 

Ишчи гуруҳ вакиллари Марҳамат, Асака, Хонобод, Қўрғонтепа туманларининг “Ўзбекистон”, “Наврўз”, “Шодлик”, “Ибн Сино”, “Анҳор”, “Кампирравот”, “Янгиҳаёт”, “Юксалиш” маҳаллаларига чиқиб, фаоллар билан учрашишди. Мулоқот чоғида ҳудудлардаги муаммолар, содир этилаётган жиноятларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларни бартараф этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Маҳалла масъулларига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси таъсирчанлигини ошириш борасида методик тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ички ишлар ва миллий гвардия органлари ўрта бўғин раҳбарлари учун сиёсий-ҳуқуқий ўқишлар ташкил қилиниб, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва долзарб талаблари етказилмоқда.

Илмий ёндашувга асосланган ўрганишлар давом эттирилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech