Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Маҳалла еттилиги”га тавсиялар берилди

26 Сентябрь 2025, 11:09

32

Қибрай туманидаги “Нурафшон” маҳалласида криминоген вазият муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

“Маҳалла еттилиги” билан биргаликда ташкил этилган йиғилишда ИИВ академияси вакиллари сўз олиб, жиноятчиликни жиловлаш масалаларига тўхталди.

Мулоқот чоғида маҳалла раиси бошчилигидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ҳамда солиқ инспекторига давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорларида назар тутилган вазифалар, амалиётга татбиқ қилинган механизмлар юзасидан тушунчалар берилди. Янги тизим асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштиришда барча бирдек масъул эканлиги таъкидланди.

Айтиш жоизки, ҳозирда мазкур маҳаллада академия профессор-ўқитувчилари томонидан ўрганишлар олиб борилиб, жиноятчиликнинг асл сабабларини аниқлаган ҳолда уларни бартарф этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech