Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Маҳалла еттилиги” учун семинар-тренинг

10 Февраль 2024, 07:02

780

Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари томонидан Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида “маҳалла еттилиги” аъзолари учун семинар-тренинг ташкил қилинди.

Машғулот давлатимиз раҳбарининг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини етказишга бағишланди.

Икки кунлик семинар-тренинг давомида “маҳалла еттилиги” тизимининг аҳамияти, мазкур фаолиятни ташкил этиш механизмлари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторининг вазифа ҳамда мажбуриятлари юзасидан тушунчалар берилди. Тизим вакиллари айни фаолиятнинг асосий йўналишлари ва келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича зарур билим ва кўникмага эга бўлдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech