Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Маҳалла профилактикаси – энг самарали тизим

16 Феврал 2026, 21:18

80

Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳит яратиш борасидаги ишлар пойтахтимизга туташ бўлган Зангиота туманида ҳам изчил амалга оширилмоқда.

Туман маҳаллаларига жалб қилинган ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари ва магистратура тингловчиларига криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни илмий ёндашувлар асосида ўрганиш, жиноятчиликни жиловлаш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш, чораклик “йўл харита”лар ижросини таъминлаш вазифалари юкланган.

Ўрганишлар давомида маҳаллаларнинг биринчи чорак учун мўлжалланган “йўл харита”лари таҳлил қилиниб, қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бандлиги таъминламаган, спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга қарам бўлган, мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган ҳамда бошқа тоифадаги шахслар аниқланиб, улар билан манзилли ишлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Бундан ташқари, маҳаллаларда хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида патруллик йўналишлари ташкил қилиниб, академия курсантлари жамоат тартибини сақлашга йўналтирилди. Курсантлар томонидан амалиётдаги мураббийлари билан биргаликда алоҳида тоифадаги шахслар истиқомат қилувчи 4797 та хонадон, шунингдек 79 та корхона, ташкилот ҳамда муассаса ўрганилди.

Ҳудудларда ўтказилган тезкор ва профилактик тадбирлар натижасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан 30 дан зиёд маъмурий баённома расмийлаштирилди. Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларга қабул қилиниб, жойларда 339 маротаба тарғибот тадбирлари ташкил қилинди. 2 мингдан ортиқ фуқаронинг уяли алоқа воситасига икки босқичли ҳимоя тизими ва “my.gov” иловаси орқали кредит чеклови ўрнатилиб, “Cyber_102” телеграм канали ҳамда “Mening inspektorim” мобиль иловасига уланди.

Шу билан бирга, тергов бўлими иш юритувидаги ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар билан боғлиқ 600 га яқин жиноят ишлари ўрганилиб, уларни фош этиш юзасидан алоҳида процессуал ҳаракатлар ва тергов тусмоллари ишлаб чиқилди.

Ҳозирда маҳаллалардаги “жиноят ўчоқ”ларини бартараф этиш, мулоқот ва сайёр қабуллар орқали аҳоли муаммоларини ўрганиш, ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ундан жарланиш эҳтимоли мавжуд фуқаролар билан ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш, ёшлар ўртасида жиноятчиликка барҳам бериш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижрога қаратилмоқда.

Муҳими, маҳалла профилактикасини кучайтириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга алоҳида эътибор қартилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech