Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Маҳалла ҳудудидаги университетда ёшлар жиноятчилиги муҳокама қилинди

23 Сентябрь 2025, 09:09

28

ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан маҳаллаларни ўрганиш жараёнида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Шундай учрашувлардан бири “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетида ташкил қилинди.

Таълим муассасаси раҳбарияти, талаба ёшлар, “маҳалла еттилиги” ҳамда академия ишчи гуруҳи вакиллари иштирок этган тадбирда “Мирзо Улуғбек” маҳалласининг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар муҳокама қилинди.  

Сўзга чиққанлар маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва криминоген вазиятни яхшилаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар, ёшлар жиноятлигининг асл омиллари, улар томонидан кўп содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олиш чораларига тўхталиб ўтди.

Шунингдек кибермакондаги хавф-хатарлар, гиёҳвандлик ва диний ақидапарасликнинг оқибатлари, ҳуқуқий маданият ва маънавий иммунитетни ошириш йўллари тушунтирилиб, талабалар огоҳликка чорланди.

Тадбир якунида университет раҳбарияти, маҳалла фаоллари ва академия профессор-ўқитувчилари ёшлар тарбиясига қаратилган тадбирларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech