Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Магистратура хабарлари қисқа сатрларда

3 Апрел 2026, 16:13

82

Тингловчилар Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг йиғилишида қатнашди.

 Йиғилишда ўтган йил мобайнида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

* * *

ИИВ академиясида вазирлик Ташкилий департаменти бошқарма бошлиғи Ф. Бадалбоев иштирокида машғулот ташкил этилди.

Унда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, уларни қабул қилиш ва ижро қаратиш механизмлари ҳақида тингловчиларга тушунча берилди.  

* * *

Пойтахтимиздаги “Temiryoʻlkargo” ташкилотда “Терроризм, диний экстремизм ва одам савдоси – давр муаммоси” мавзуида ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.

Унда тингловчилар томонидан терроризм, диний экстремизм, одам савдоси жиноятларининг асл моҳияти, хавфсизлик ва барқарорликни издан чиқаришга қаратилган оқибатлари, уларнинг олдини олиш чоралари тушунтирилди.

* * *

ИИВ академиясида Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи В. Хидиралиев иштирокида машғулот ташкил этилди.

Унда темир йўл транспортида жамоат тартибини сақлаш, йўловчи ва юк ташишлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, фаолиятга рақамли технологиялар ва самарали бошқарув тизимларини жорий этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech