Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Магистратура тингловчилари учун онлайн мастер-класс

25 Июнь 2024, 05:06

253

ИИВ Академия магистратураси тингловчилари билан Россия Федерatsiяси ИИВ Бошқарув Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан онлайн машғулот ўтказилди.

Юқори савияда ташкил этилган машғулотда Россия Федерatsiяси ИИВ Бошқарув Академияси ИИО фаолиятини ташкил этиш кафедраси профессори, юридик фанлар номзоди, доцент Игор Захватов, ушбу кафедра доценти, юридик фанлар номзоди Aлександр Улянов ҳамда Психология, педагогика ва ходимларни бошқариш кафедраси доценти, юридик фанлар номзоди, полиция полковниги Юлия Кофтиналар ўз маърузалари билан қатнашди.

Машғулот давомида россиялик мутахассислар томонидан “Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва ижросини ташкил этиш”, “Ички ишлар органларида бошқарув қарорлари, турлари, шакллари, тузилиши ва мазмуни” ва “Ходимларни бошқаришда кадрлар технологиялари” мавзулари кенг ёритиб берилди.

Мазкур машғулотда тингловчилар ўзларининг ички ишлар органларида бошқарув қарорлари турлари, улар ижросини ташкил этиш, назорат қилиш, бошқарув жараёнларида кадрлар билан ишлаш технологиялари бўйича илғор тажрибаларни ўрганиб, ушбу мавзулардаги билимларини янада мустаҳкамлади.

 

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech