Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Лондон университети магистри мастер-класс ўтди

04 Март 2025, 08:03

127

ИИВ академиясида хорижий тилларга қизиқувчи курсантлар учун мастер-класс ташкил қилинди.

Машғулотни “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати, Лондон иқтисодиёт ва сиёсатшунослик университети магистри, инглиз тили бўйича IELTS халқаро сертификати ва қатор танловлар ғолиби, “TED-Ex” лойиҳаси ҳаммуллифи Аҳрор Саидов олиб борди.  

Истеъдодли ҳамюртимиз хорижий тилларни билишнинг аҳамияти, юртимиз ёшлари учун яратилган улкан имкониятлар, дунёнинг нуфузли олийгоҳларида таълим олиш баробарида эришган ютуқлари, келажакдаги олий мақсадлари ҳақида сўзлаб бериб, инглиз тилини ўрганишга қаратилган тавсиялари билан тенгдошларига кучли мотивatsiя берди.

Мулоқот тарзида давом этган машғулот жараёнида курсантлар тил ўрганиш методлари, қисқа фурсатда муваффақиятга эришиш омиллари хусусида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech