Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Лицей ўқитувчилари малака оширди

24 Феврал 2026, 20:29

67

Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги академик лицейлар ўқитувчилари ИИВ академиясида малака оширди.

Соҳа вакилларининг педагогик маҳоратини ошириш, таълим жараёнларини замонавий ёндашувлар орқали ташкил этиш мақсадида ташкил қилинган машғулотларга 17 нафар ўқитувчи жалб қилинди.

Улар учун “Илғор таълим технологиялари ва педагогик маҳорат”, “Ҳуқуқшунослик ва касбий фанларни ўқитиш методикаси” ҳамда бошқа долзарб мавзуларда дарслар ўтказилди. Машғулотлар Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳамда ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди.

Малака ошириш курси якунида тест синовидан муваффақиятли ўтган ўқитувчиларга сертификатлар топширилди. Шу билан бирга, лицей вакиллари ўқитишнинг илғор методлари юзасидан ўзаро тажриба алмашиш имконига эга бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech