Жамоат хавфсизлиги университетида фиджитал баскетбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари курсантлари иштирок этган мусобақада мезбон жамоа вакиллари 1-ўринни, ИИВ академияси жамоаси 2-ўринни, Ахборот-коммуникatsiя технологиялари ва алоқа ҳарбий институти 3-ўринни қўлга киритди.
Давлат хавфсизлик хизмати академиясида ўтказилган сузиш мусобақасида ўнга яқин турдош таълим муассасалари курсантлари қатнашди. Эллик метр масофага эстафетали сузиш бўйича ўтган баҳслар якунида ИИВ академияси жамоаси биринчи, мезбонлар иккинчи ва Қуролли Кучлар академияси курсантлари учинчи ўринга сазовор бўлишди.
Ғолиб ва совриндорлар кубок, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати